Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" — "Монпелье" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди!

Alisher
8 дек 2024, 21:46
Франция чемпионати 14-тур доирасидаги "Ланс" — "Монпелье" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Қувонарлиси, баҳсдаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Лига 1 томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди!

"Абдуқодир Ҳусанов — сизнинг учрашувдаги энг яхши ўйинчингиз" — дея ўзбек тилида ёзди Лига 1 Instagram саҳифаси.




AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/ligue1mcdonalds