Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди
24 сен 2017 22:42
Янгиликлар
Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди
Франция чемпионатининг 7-турида “Страсбург” ўз майдонида “Нант”га имкониятни бой берди.
Майдон эгаларини футболчиси Жоя Да Коштанинг голига, меҳмонлардан Адриен Томассон ва Лео Дюбуа жавоб беришди.
Шу тариқа Клаудио Раньери бошқарувидаги “Нант” сўнгги бешта учрашувда тўртинчи ғалабасини нишонлаган бўлса, “Страсбург” қаторасига тўртинчи мағлубиятни қарши олишга мажбур бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин “Нант” 13 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олган бўлса, “Страсбург” 4 очко билан сўнгги поғоналардан бирини банд этган.
Франция - Лига 1.
7- тур
“Страсбург” –“Нант” 1:2
Голлар: 1:0 – Да Кошта – 10, 1:1 – Томассон – 13, 1:2 – Дюбуа – 24
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар