Франция чемпионати 18 клубга қисқартирилди. Кейинги мавсумда Лига 1дан 4та жамоа чиқиб кетади

Aslanov Jasurbek
13 окт 2021
Франция чемпионатидаги тасдиқланган ислоҳотларга мувофиқ, лигада клублар сони камаяди.

Ҳозирда Лига 1'да 20 та жамоа иштирок этади, лекин 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб улар сони 18 тага қисқаради.

Шу тариқа кейинги мавсумда тўртта жамоа 2-лигага тушади ва икки клуб биринчи лигага кўтарилади.

Маълум бўлишича, фақат "Метц" юқори дивизиондаги жамоалар сонининг камайишига қарши овоз берган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport