Франциско Мартинес: "Афғонистоннинг икки нафар маҳоратли футзалчиси бор эди"
26 сен 2024 19:15
Янгиликлар
Франциско Мартинес: "Афғонистоннинг икки нафар маҳоратли футзалчиси бор эди"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Афғонистонга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Парагвай ҳужумчиси Франциско Мартинес сайтимизга интервью берди.
"Нимчорак финалнинг энг қизиқарли, шу билан бирга, энг қийин ўйинларидан бири бўлди. Афғонистон жуда кучли рақиб саналади. Шукрки, бугун ғалаба қозона олдик.
Афғонистоннинг икки нафар маҳоратли футзалчиси бор, улар яккурашларда жуда хавфли эди. Қолган ўйинчилар ҳам тажрибали эди. Биз борада тайёргарлик кўрдик.
Чорак финалда қайси жамоа билан тўқнаш келишимизни билмаймиз. Франция — Таиланд учрашувини томоша қиламиз ва бўлажак рақибимизга қарши тайёргарликни бошлаймиз", деди жамоасининг илк голи муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоаси чорак финалда Таиланд — Франция жуфтлиги ғолиби билан беллашади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар