

Рўйхатдан Жанлуижи Доннарумма ("Милан"/ПСЖ), Мануэль Нойер ("Бавария"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Ян Облак ("Атлетико"), Самир Ханданович ("Интер"), Каспер Шмейхель ("Лестер"), Тибо Куртуа ("Реал"), Эдуар Менди ("Челси"), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла") ва Кейлор Навас (ПСЖ) ўрин олган.
Тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Яшин "Олтин тўп"ни қўлга киритган тарихдаги ягона дарвозабон бўлиб қолмоқда. Бу воқеа 1963 йилда содир бўлган.



