

Хойьберг ҳали ёш бўлишига қарамай катта ўйинларда майдонга тушмоқда ва ўз тажрибасини ошириб бормоқда. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда у майдондаги энг яхши футболчилардан бири бўлди. "Бавария" уни қўйиб юбормаслиги керак. Хойьберг Швайнштайгер, Лам, Алонсо каби жамоадошларидан жуда кўп нарсаларни ўрганиши мумкин. Бир йилдан сўнг Хойьбергни ўйинида катта ўсиш кузатилишига шубҳам йўқ.



