Фозил Мусаев: "Сепахон"нинг имконияти жуда пасайиб кетди"
07 апр 2016 16:00
Янгиликлар
Фозил Мусаев: "Сепахон"нинг имконияти жуда пасайиб кетди"
"Сепахон" футболчиси Фозил Мусаев кеча "Локомотив"га қарши ўйинда эронликлар клуби шарафини ҳимоя қилди.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз ўйиннинг 66-дақиқасида майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг ҳам унинг тоби бироз йўқлигини сезиш қийин эмасди. Шунга қарамасдан футболчи ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
"Биринчи бўлим яхшироқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда эса рақиб футболчиси ҳимоячимиздан қочиб кетди ва натижада гол ўтказиб юбордик. Чемпионатда ҳам, ОЧЛ ўйинларида ҳам бундай вазиятлар кўп бўлмоқда.
Жароҳат олмадим. Ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим.
Чемпионлар Лигасида "Сепахон"нинг имкониятлари жуда пасайиб кетди", - дея ўз фикрларини якунлади Фозил Мусаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар