


"Сепахон" футболчиси Фозил Мусаев "Персеполис"га қарши беллашувнинг 10-дақиқасида ҳамюртимиз Александр Лобанов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди ва эронликлар сафидаги голлар сонини очиб олди. Бу гол Фозил Мусаевнинг "Сепахон" таркибидаги дебют голи бўлди.
Фозил Мусаев "Сепахон" жамоаси шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя этиб келмоқда. Бунга қадар Мусаев эронликлар сафида 25 ўйинда иштирок этганди.



