UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  9 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  2 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  22 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Fox Sports мухбири: "Голларга бой ўйин кўрсак керак" Янгиликлар

Fox Sports мухбири: "Голларга бой ўйин кўрсак керак"

Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия учрашувига саноқли соатлар қолмоқда.

Бу ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори деб бемалол айта оламиз. Майдонда жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Худди биз каби австралиялик ҳамкасбларимиз ҳам учрашувни интиқлик билан кутишяпти. Ўйин стартига оз вақт қолаётган бир пайтда Австралиянинг Fox Sports телеканали мухбири Даниел Гарб билан суҳбатлашдик.    

- Ўйиндан нима кутяпсиз?
- Австралия Ўзбекистонга нисбатан кучлироқ, аммо ўйин қийин кечади. Австралиянинг ҳимоясида муаммолар кўп ва бундан рақиб фойдаланиб қолиши мумкин. Менга Шомуродовнинг ўйини ёқяпти. У жуда хавфли ва битта имкониятдан гол ура олади. Қолаверса Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг гуруҳдаги рақибларидан фарқ қилади. Иккала жамоа ҳам футбол ўйнашни хоҳлайди. Осон бўлмайди, бироқ бизнинг жамоа анча хотиржам.

- Австралия ғалаба қозонишига қанчалик ишонасиз?
- 70 фоиз. Бунга аввало футболчилар даражасидаги фарқ билан қараяпман. Ўзбекистон терма жамоасида 3-4 нафар яхши савиядаги футболчи бор, лекин Австралияда бундай ўйинчилар кўпроқ деб ўйлайман. Аммо бу ҳам минусга кетиб қолиши мумкин. Чунки плей-офф босқичида исталган воқеани кутса бўлади.

- Австралия биринчи ўйинда Иорданияга имкониятни бой берганидан сўнг нима ўзгарди?
- Мағлубият икки карра ишлашга ундади. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ортди. Натижада Фаластин 3:0 ва ундан кейин Сурия 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. Лекин бу ўйинлар ҳам осон кечгани йўқ. Айниқса Сурия кўп муаммо туғдирди. Лекин Ўзбекистон билан баҳс қизиқ кечади деб ўйлайман.

- Қайси футболчилар ўзини кўрсатади деб ўйлайсиз?
- Биздан Том Рогич, шунингдек қанот вингерлари Икономидис билан Мабил, сизлардан эса Шомуродов билан Аҳмедов деб ўйлайман.

- Гуруҳ босқичида иккала жамоа ҳам бештадан кўп гол урди. Австралия 6та, Ўзбекистон 7та. Шундан келиб чиқиб голларга бой ўйин кўришимиз мумкинми?
- Тўғрисини айтсам, мен ҳам шуни кутяпман. Ҳар икки жамоада ҳужумга ўтишни хуш кўрувчи футболчилар бор. Балки голлар кўп бўлар.

- Агар Австралия мағлубиятга учраса, бу жамоа учун қаттиқ зарба бўладими?
- Кутилмаган воқеа бўлиши мумкин, лекин зарба бўлади дея олмайман. Чунки мусобақанинг гуруҳ ўйинларидан кеейин исталган жамоа турнир билан хайрлашиши мумкин. Австралия амалдаги Осиё Кубоги соҳиби, бироқ бу мусобақага умуман бошқа таркиб ва ёш футболчилар билан келган.

- Мухлислар терма жамоангиздан нима кутишяпти?
- Ҳеч бўлмаса ярим финалга чиқишни. Айтиб ўтганимдек, бош мураббий Грехэм Арнольд кўплаб ёш футболчиларни олиб келган ва бу футболчилар билан кейинчалик жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўйнашни хоҳлайди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика