ФОТОМАҚОЛА. "Пахтакор" "Насаф"ни қай тарзда мағлуб этди?

Tolibjon Qosimov
20 июн 2017
Кеча олий лига 14-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди.

Учрашув Жасур Абдураимов бошчилигидаги "шерлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қуйида кечаги ўйиндан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Пахтакор" клуби президенти Бобур Шодиев ва жамоанинг бўлажак бош мураббийи Шота Арвеладзе.

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Кеча пойтахтликлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўзининг мавсумдаги иккинчи голини киритди.

Шерзод Каримовдан эса шедевр гувоҳи бўлдик.

Стандарт вазиятларда тўпни ютиш учун кураш доим кескин кечади.

Курашларнинг якуни мана шундай кўриниш ҳам олади.


Дониёр Нарзуллаев ва Суҳроб Нуруллаев тўп учун ҳавода кураш олиб бормоқда.

Фотошопда ишланмаган реал кадр.

Фарруҳ Сайфиев бой берилган имкониятдан афсусланаяпти.

Бироз ўтиб Фарруҳ тўпни Александр Лобановнинг устидан ошириб гол урди ва ҳисобни қисқартирди.


"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТО


Толибжон Қосимов


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia