UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

ФОТОМАҚОЛА. ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

Теглар :  ЎФФ
Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтган маросимдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Тўлиқ галереяни эса сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри.


Маросимга ташриф буюрганларни кутиб олган "маликалар".


Раҳбарлар.


Тадбирда мана шу суратдаги инсонлардан икки нафари тақдирланди.


Маросим бошловчилари Даврон Файзиев ва Нигора Каримбоева.


Тадбир бошловчиларининг навбатдаги жуфтлиги Даврон Кабулов ва Нилуфар Сотиболдиева.


"Сабо" рақс ансамбли вакиласи.


"Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" йўналишида "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ғолиб деб топилди. Совринни клуб бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.


Ўзбек театр ва кино санъатининг тирик афсонаси Ёдгор Саъдиев "Ёшлар лигаси ғолиби" совринини "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга топширди.


"Энг яхши футбол академияси" соврини "Насаф" академияси директори украиналик Сергей Кучеренко қабул қилиб олди.


"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" - Игорь Чикризов ("Пахтакор").


Мана шу жойда ташкилотчилар кичик хатога йўл қўйишди. Катта экранда Даврон Чориев ўрнига унинг акаси Дилшод Раҳматовнинг сурати намойиш этилди.


"Йилнинг энг яхши футзалчиси" - Константин Свиридов ("Олмалиқ").


“Йилнинг энг яхши клуби” -  "Локомотив" ФК. Совринни клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов қабул қилиб олди.


“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Людмила Карачик ("Металлург").


Саҳнада DJ Piligrim.


“Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рўзиқул Бердиев ("Насаф").


“Fair Play” соврини - "Қўқон-1912" ФК.


"Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар - Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев ("Локомотив") ва Баҳром Абдурахимов ("Насаф").


Ортда қолган мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе.


Ўзбек футбол журналистикаси отахони, ҳар биримиз учун устоз Ахбор дода Имомхўжаев.


Отабек Шукуров Марат Бикмаевни энг яхши бўлгани билан табрикламоқда.


"Йилнинг энг яхши футболчиси" - Марат Бикмаев ("Локомотив").


Муниса Ризаева ҳам маросимда қўшиқ куйлади.


Тадбирдаги охирги қўшиқ Шахриёр томонидан Ватан ҳақида куйланди.



Кечаги маросимдан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика