

Эндиликда тарихий бўлиб қолган ўша учрашувда лондонликлар “Манчестер Юнайтед” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Чиройли ғалаба билан якунланган ўйин “Тоттенхэм” учун “Уайт Харт Лэйн”даги сўнгги уй учрашуви бўлиб қолди.

Айнан мана шу стадионда “Тоттенхэм” 1899 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Бугундан “Уайт Харт Лэйн”ни бузиш ишлари бошлаб юборилди. Ишчилар ўриндиқларни кўчириш ва майдонни кавлаш билан бандлар.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” келаси мавсумни “Уэмбли” стадионида ўтказади. 2018 йилда эса жамоа ўзининг 61 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи янги стадионига эга бўлади. Бу ўйингоҳ ҳам “Уайт Харт Лэйн” стадионининг ёнида бунёд этиляпти.





