

Сайт берган хабарга кўра, Эрон терма жамоаси 1 сентябрь куни мамлакат пойтахти Теҳронда йиғилади ва 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичига тайёргарликни бошлайди. Теҳронда уч кунлик машғулотдан сўнг форслар саралашнинг биринчи расмий баҳсини ўтказиш учун Гонконга йўл оладилар.
Марк Вильмотс бошқарувидаги жамоа 10 сентябрь куни Гонконг термасига қарши майдонга тушади. Эрон терма жамоаси ўйнайдиган тақвим қуйидагича:
10 сентябрь, 2019. Гонконг - Эрон
10 октябрь, 2019. Эрон - Камбоджа
15 октябрь, 2019. Баҳрайн - Эрон
14 ноябрь, 2019. Ироқ - Эрон
26 март, 2020. Эрон - Гонконг
31 март, 2020. Камбоджа - Эрон
4 июнь, 2020. Эрон - Баҳрайн
9 июнь, 2020. Эрон - Ироқ



