UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Тухель Германияда йил мураббийи деб топилди  0 00:10ЖЧ-2022га келаси йил 1 апрель куни қуръа ташланади  1 00:01ЕЧЛ. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоб  0 00:004 бўлим давом этган ва Калудеровичнинг голи "Насаф"ни финалга олиб чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 23:58ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Аталанта" 0:2 (матнли трансляция)  29 23:41ЕЧЛ. "Барселона" илк ғалабасини қўлга киритди  22 23:33"Кичкина камера". "Насаф" иккинчи бор ОФК кубоги финалида! Қаршидан эксклюзив кадрлар  7 23:26"Насаф"нинг ОФК Кубоги финалидаги рақиби - "Ал Муҳаррақ"  22 23:04ЕЧЛ. "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  25 22:45Дзюба ўзини шерга қиёслади  5 22:23Рўзиқул Бердиев: "Асосий мақсадимизга эришдик, хатоларга эса ўзимиз сабабчимиз"  30 22:13Нагельсманн "Бенфика"га қарши ўйинда иштирок этмайди  3 22:00"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"  12 21:27"Насаф" футболчилари финал йўлланмасини қандай нишонлашди? ФОТО  35 21:16ЕЧЛ. "Барселона" — "Динамо" ва "Зальцбург" — "Вольфсбург" ўйинларидаги асосий таркиблар маълум  19

"Флитвуд Таун"да қолишим мумкин эмасди. Сабаби...". Рустам Нортожиев билан интервью Янгиликлар

"Флитвуд Таун"да қолишим мумкин эмасди. Сабаби...". Рустам Нортожиев билан интервью

Термизнинг "Сурхон" клуби Суперлигада қолиш учун курашни давом эттирмоқда.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўтган 20-турда Олмалиқда АГМКга мағлубиятга учраганига қарамасдан, яхши ўйин ўтказди, дея оламиз. Дарвозабон Рустам Нортожиев шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сайтимиз томонидан дарвозабон тур рамзий терма жамоасига киритилди. 

- 20-тур рамзий терма жамоасига киритилганингизга қандай фикр билдира оласиз? Бир нечта дарвозабонлар орасидан айнан сиз киришингизни кутганмидингиз?

- Тўғриси буни кўриб ҳайрон қолдим. Мен учун кутилмаган бўлди, дея оламан. Одатда тур рамзий терма жамоасига дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган киперлар киради. Эътироф учун раҳмат. 

- АГМК билан баҳсда бунчалик ишонч ва аниқлик билан тўп тепишингизга нима туртки бўлди? Балки тайёргарлик бошқача кечгандир...

- Билсангиз Суперлигада дебют мавсумимни ўтказмоқдаман. Мен учун ҳар бир ўйин янги даража, янги мақсад ва мотивация ҳисобланади. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимни кучайтиришга эътибор бермоқдаман. АГМКга қарши еттинчи ўйинимни ўтказдим. Айтишим керакки, жуда қийин учрашув ўтказдим. Рақиб илк дақиқалардан кучли босим уюштирди ва кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Осон бўлгани йўқ. 

- "Сурхон" иккинчи даврада Суперлигада қолиш учун ҳаракатни кучайтирди. Нима, деб ўйлайсиз бу кеч эмасми? Бу борадаги имкониятларни қандай чамалайсиз?

- Тўғри ҳаракат қаттиқ кетяпти. Биз учун ҳар бир ўйин финал ҳисобланади. Ҳар бир баҳсга худди охирги ўйиндагидек ёндошяпмиз. Уч ёки бир очкоми барчасининг қиймати ўта юқори. Қолган 7та турда максимал очколарни жамғаришимизга ишонаман. Олдимизда турган асосий мақсад Суперлигада қолиш. 

- Жорий йилда "Локомотив"дан "Сурхон"га кўчиб ўтдингиз. Бундан кўзланган мақсад Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлиш эдими?

- Ҳа, бу аниқ. Ўтган мавсум якунлангач "Локомотив" билан шартномам якунланди. Мураббийлар ўзгариши амалга ошди. Клуб бош директори билан гаплашдим. Улар "Бунёдкор"дан Абдумавлон Абдужалиловни олишаётганини айтди. Тушуниб етдимки, бундай паллада жамоада ўйнаб кетиш имкониятим ниҳоятда кам. Мен ўйнашни истагандим. "Сурхон" бу борада менга имконият берди. Фурсатдан фойдаланиб икки клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Боиси мени ўсишимда катта ҳисса қўшишди. 

- 2015 ва 2017 йилларда Англия қуйи лигаси вакили "Флитвуд Таун"да малака оширгансиз. Келинг интервьюдан фойдаланиб ўша вақтларни бироз ёдга олсак. Бу клубга бориш қандай юз берган? Машғулотлар ва кундалик ҳаётда қандай фарқни сезгандингиз?

- Англия клубида икки бор малака ошириш насиб қилган. У ерда кўп нарсаларни ўзлаштирдим. Англиядаги шароитларни бевосита гувоҳига айландим. Масалан "Флитвуд Таун" 7та идеал кўринишдаги майдонга эга. Кийиниш хоналари, фитнес заллари, база умуман барчаси футболчининг ривожланишига қаратилган. Академиясида 8 ёшдан 21 ёшгача бўлган жамоалар фаолият юритади. Ишонсангиз футболдан бошқа нарсани ўйламайсиз. Базага 9:00да келасиз, 15:00гача шу ерда бўласиз. Кунига 3 ёки 1 маҳал машғулотлар олиб борилади. Барчаси ҳафталик режадан ўрин олган. 

- "Флитвуд Таун"да қолиш имконияти юзага келганми? Нима учун амалга ошмаганини айта оласизми?

- У ерда қолиш мумкин эмас эди. 2017 йил клуб директори билан суҳбатлашганман. Улар айтишдики, "Флитвуд Таун" билан шартнома имзолашим учун Ўзбекистон ФИФА рейтингида топ 50та жамоалар орасида бўлиши керак экан. Жамоада легионерлар билан қаттиқ лимит ўрнатилганди.  

- Суперлигада сизга қарши ўйнаган энг ноқулай ҳужумчи ким?

- Ҳозиргача "Бунёдкор"даги Иброҳим Томивани кўрсатишим мумкин. Ушбу футболчи дебют ўйинимда дарвозамни икки бор ишғол қилганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
29 сен 17:39:44
Алиев Рустам Маратович Алиев
РУСТАМ ЖЕЛАЮ ТЕБЕ СПОРТИВНОГО ДОЛГОЛЕТИЯ , УСПЕХОВ В ФУТБОЛЕ! ЗНАЕШ В ПАХТАКОРЕ В СОВЕТСКОЕ ВРЕМЯ ИГРАЛ ВРАТАРЬ ЮРИЙ ПШЕНИЧНИКОВ , ЕГО ПРИГЛАШАЛИ В МОСКОВСКИЕ КОМАНДЫ НО ВСЕМ ОТКАЗЫВАЛ, ПРИ СЛАБОЙ ЗАЩИТЫ ОН ТВОРИЛ ЧУДЕСА ТАК ОН ПОПАЛ В СБОРНУЮ СССР! В КОНЦЕ КАРЬЕРЫ ОН ПЕРЕШЕЛ В ЦСКА ЗРЕЛЫМ ИГРОКОМ. НАДЕЮСЬ ТЫ ПОНЯЛ МЕНЯ. БОЛЬШОЙ ПРИВЕТ ТВОЕМУ ОТЦУ. АКА РУСТАМ БУХАРА.
   
29 сен 21:27:03
Davronbek Beshariq
Ээ койилеее... хаа тилим курсин.
   
29 сен 21:27:03
Davronbek Beshariq
Ээ койилеее... хаа тилим курсин.
   
29 сен 21:20:50
Davronbek Beshariq
Менимча куйи лигаларнинг сунгисидаги жамоада уйнаган булса керак.
   
29 сен 21:20:49
Davronbek Beshariq
Менимча куйи лигаларнинг сунгисидаги жамоада уйнаган булса керак.
   
29 сен 19:18:43
Bu shunchaki o'yin
Bahonani qara
   
29 сен 18:48:11
Азим Исмаилов
ДОКТОР ФЕДЯ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар фифа рейтингида 50 га кириб олсак Элдор бошчилигидаги камида дарвозабон билан 15та лиганерларимиз АПЛ да Саутгентон Нюкасл Бюренли Эвертон Астон вилла Утфорт Лестерларда юришади шунда терма жамоа Осиёда кучли 3-лик Япония Эрон дан кейин
Англияни куйи лигаси дейилган(кайси лигалигини уялганидан булса керак айтмаган)бу талаб факат куйи лигага таалукли булса керак
   
29 сен 18:38:45
Abdulaziz
Nima daxli bor z0r oyinchi bo'lsa reytingda 200orinda bolsayam olib qolinadi
   
29 сен 17:30:32
rostgoy
Бу билан Сергей Прохоров борганди. Факат Прохоровни омади келмаяпти.
   
29 сен 17:06:23
ДОКТОР ФЕДЯ
Агар фифа рейтингида 50 га кириб олсак Элдор бошчилигидаги камида дарвозабон билан 15та лиганерларимиз АПЛ да Саутгентон Нюкасл Бюренли Эвертон Астон вилла Утфорт Лестерларда юришади шунда терма жамоа Осиёда кучли 3-лик Япония Эрон дан кейин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика