

Охирги омадсизликларгача ҳам мураббий қишки трансфер ойнасида шу каби футболчини, жисмонан бақувват ва ўйинни, айниқса сўнгги дақиқаларда, назорат қила оладиган ўйинчини сотиб олиш кераклигини таъкидлаётганди.
Фликка Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте ҳамда "Бавария"дан Леон Горецка номзодлари кўпроқ маъқул келаётганди.
Бироқ "Барселона" ҳамон молиявий муаммоларини ҳал қила олмаяпти, шу сабабли январь ойида жиддий трансферларни кутиш қийиндек.



