

Бунга қадар бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа матбуот анжуманида йиғлаб, ўғлига бошқа мухлислар отасини ўғри деб атагани ҳақида гапирганди.
"Ҳакамлар ҳақида нимадир дейишни билмайман. Бу спорт, бу ўйин. Бизнинг вазифамиз - футболчиларни ҳимоя қилиш. Ҳакамларни муҳокама қилиш нотўғри. Ҳиссиётлар жўш уриши мумкин.
Ҳакамларни қадрлаш керак. Уларни ҳурмат қилмаслик мумкин эмас. Барча клублар, футболчилар, мураббийлар шуни тушунишлари керак", - деди Флик.



