

“Севилья” – Европа Лигаси ғолиби. Улар ҳақли тарзда Суперкубок учун баҳсда иштирок этишади. Бизни қийин учрашув кутмоқда. Биз учун муҳим бўлган кубокни ютишни хоҳласак, энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз зарур.
Кубоклар ҳақида фикр билдириш учун катта тажрибам йўқ, аммо биз учун бу топ мусобақа. Эртага бизга қарши “Севилья” ўйнайди ва умид қиламанки, “Бавария” шиддат билан интенсив ҳаракат қилади ва энг яхши жиҳатларимизни намойиш этади”, дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” - “Севилья” ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан 25 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади.



