Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди

Khoja
24 авг 2025
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида "Леванте" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Ўйинимиз мукаммал бўлмади, лекин тан олишимиз керакки, "Леванте" яхши ўйнади. Ғалаба осон бўлмади, чунки рақиб жуда чуқур ҳимояланади, бу эса ўйинни янада қийинлаштирди.

Биз ҳужум қилишни давом эттирдик ва ғалабага эриша олдик. Бундай ўйинлар ўсишга ёрдам беради.

Иккинчи бўлимда бизга ўзгаришлар керак эди, шунинг учун Рафинья майдонга тушди. Бу бизга керак бўлган ўзгариш деб қарор қилдик ва бу ўзини оқлади", - деди мураббий.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com