

Жамоа 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Тўпни назорат қилишимиз керак эди ва қилдик ҳам. 27 бор дарвоза томон зарба бердик, рақиб бирорта ҳам бурчак зарбаси ижро этмади, биз эса буни бир неча бор қилдик. Аммо, гол ура олмадик.
Жамоамиз қандай ўйнаш кераклиги, мудофаада қандай ҳаракат қилиш кераклигини билади. Бўш ҳудудларни қолдириш мумкинмас.
Энди бу натижани қабул қилиш керак. Бугун ҳафсаламиз пир бўлди", — деди Флик.



