Фламини "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этади

Aslanov Jasurbek
25 фев 2016
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Матьё Фламини мавсум охирида клубни тарк этади.

Маълум бўлишича, инглиз клуби раҳбарияти 2016 йилнинг июнь ойида шартнома муддати тугайдиган 31 ёшли футболчи билан келишувни узайтирмоқчи эмас. Шундай қилиб, француз "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этади. Фламинининг ўзи яна бир йил "тўпчилар" сафида қолмоқчи эди.

Фламини фаолиятида иккинчи маротаба "Арсенал" шарафини ҳимоя қилмоқда, олдинроқ у 2004 йилдан 2008 йилгача лондонликлар сафида ўйнаган ва кейинроқ "Милан"га ўтиб кетган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail