UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  1 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  3 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   5 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25

Фирмино: “Жота билан орамизда шахсий адоват йўқ, у ажойиб футболчи” Янгиликлар

Фирмино: “Жота билан орамизда шахсий адоват йўқ, у ажойиб футболчи”

“Ливерпуль” форварди Роберто Фирмино жамоадоши Диогу Жотага бўлган муносабати ҳақида гапирди.

“Ливерпуль”да қойилмақом таркиб бор, шу сабаб асосий таркибдан ўрин олиш осон эмас. Бунга аллақачон ўрганиб қолганман. Жота – ажойиб футболчи ва мен учун ҳам у навбатдаги яхши жамоадош. Ҳафта давомида астойдил машғулот ўтказамиз, кейин эса бош мураббий бошланғич таркибда ким тушиши ва захирада ким қолишини ҳал қилади. У билан шахсий адоватимиз йўқ.

“Ливерпуль” ҳужум чизиғи ажойиб. Уни дунёдаги энг яхши жамоалар билан таққослаш мумкин. Бу йил ҳужумимиз янада яхшиланди. Буни ҳиссиётларга берилган ҳолда эмас, шунчаки статистикага қараб айтмоқдаман. Ўзимга келсак, боримни бериб меҳнат қиламан ва Юрген Клопп мендан нимани талаб қилса, шуни майдонда бажараман”, дейди Фирмино.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика