"Фиорентина" Пранделлини бош мураббийликдан истеъфога чиқарди

Alisher
23 мар 2021
"Фиорентина" бош мураббийи Чезаре Пранделли лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Жамоани Жузеппе Якини қабул қилиб олади.

"Фиорентина" А Серия доирасидаги сўнгги 11та ўйиндан атиги 3тасида ғалаба қозонди, 6 бор мағлубият (жумладан "Наполи"дан билан ўйин (0:6)).

Жамоа айни дамда 28 турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда жадвалда 14-ўринда бормоқда.

Якини бунгача 2019 йилнинг декабридан 2020 йилнинг ноябригача ҳам "Фиорентина"ни бошқарган. Уни эса Пранделли алмаштирган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio