"Фиорентина" Ляичга Хорватиядан ўринбосар топди

Tolibjon Qosimov
26 авг 2013
"Фиорентина" Адем Ляич билан шартномани узайтириш борасида бошқа музокара олиб бормайди ва "Сплит" ҳужумчиси Анте Рабични сотиб олади, дея хабар бермоқда Calcio Mercato.
Ляич ўз фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча маълум эмас. Бироқ унинг жамоадан кетиши "Фиорентина"га 12 миллион евро келтиради. 21 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлар сифатида "Милан", "Рома" ва "Атлетико" клублари кўрсатиляпти.

Бу орада эса италян клуби "Сплит" билан 19 ёшли Рабич трансфери борасида келишувга эришди.  Бироқ ҳозирча трансфер шартлари ва нархи эълон қилинганича йўқ. 

Якунланган мавсумда Рабич Хорватия чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушиб 11 голга муаллифлик қилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru