

"Артемио Франки" стадиони трибуналарида 31 ёшли футболчига бағишланган беннарлар илинган эди. Бир дақиқалик сукутдан сўнг "Фиорентина" мухлислари Астори хотирасига пуфаклар учиришди.

Флоренция жамоаси ўз трибунасида "Davide 13" ёзувини ҳосил қилди. Баҳснинг 13-дақиқасида учрашув тўхтатилди ва стадиондаги мухлислар қарсаклар билан Астори хотирасини ёдга олишди.




