UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  2 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  1 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5 19:55Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади  0 19:28Италия грандлари ўртасида рақобат: Силва кимни танлайди?  3

«Финалда мухлислар бизни стадиондан қўллаб-қувватлашиб, 12-ўйинчи бўлиб беришади» — Достон Турсунов Янгиликлар

«Финалда мухлислар бизни стадиондан қўллаб-қувватлашиб, 12-ўйинчи бўлиб беришади» — Достон Турсунов

Ўзбекистон — Япония ўйинидан сўнг футболчиларимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Ҳимоячимиз Достон Турсунов ҳам «Championat.asia»га интервью берди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз…

— Япония билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Уларни ўрганиб чиққан эдик. Шунга яраша мураббийимиз тўғри тактика қўйди. Биз айни шу тактика асосида ўйнадик ва ғалаба қозондик.

— Ўйин охирида алмаштирилдингиз, бу жароҳат билан боғлиқми ёки чарчаб қолганмидингиз?

— Озгина томирларим тортишди. Шу сабаб алмаштирилдим.

— Жамоа ичида кайфият қандай?

— Кайфият жуда аъло даражада. Мақсадимиз чемпионлик. Насиб қилса бунга эришамиз.

— Стадионга ўзбекистонлик мухлислар кирмаган бўлса ҳам ташқарида жуда кўп мухлис тўпланди. Уларга тилакларингиз борми?

— Уларга каттакон раҳмат айтамиз. Финалда бизни стадиондан қўллаб-қувватлашса янада кучлироқ бўламиз, улар 12-ўйинчи бўлиб беришади.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика