UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   6 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  0 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  10 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  4 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  4 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  45 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  4 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  38 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  6 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  27 15:50Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб"  0

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади? Янгиликлар

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади?

Хабарингиз бор, кеча "CAFA nations cup" мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Финал баҳси тақдирини Азмуннинг ягона голи ҳал қилди ва Эрон мусобақа ғолибига айланди. "Оқ бўрилар"га зафар қучиш учун нима етишмади? Кечаги учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз.


Жамоаларнинг ўйиндан аввалги ҳолати

Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA nations cup" гуруҳ босқичида учта ўйин ўтказди ва барча ўйинларда ғалабага эришди. Биринчи турда Ўмонни мағлуб этган бўлсак, иккинчи ва учинчи турларда қўшниларимиз Туркманистон ва Тожикистон терма жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратдик ва юз фоизлик натижа билан "А" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритдик. 

Эрон терма жамоаси эса, "Б" гуруҳидан жой олганди ва гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказди. Дастлаб Афғонистон терма жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилган бўлса (6-1), иккинчи учрашувда мезбон Қирғизистон терма жамоаси 5-1 ҳисобида мағлуб этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ушбу мусобақа давомида таркибда кўп ротация қилишини айтиб ўтган эди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа доирасида ўтказган 4та учрашувида ҳар хил таркибда майдонга тушди, финал учрашувида эса асосий таркибимиз майдонда эди. Эронликлар ҳам асосий таркибни майдонга ташлашди ва барча финалга тайёр эди.


Тактика ва услуб

Финал баҳсида, терма жамоамиз рақиб ўйинига қараб услуб танлади ва 5-2-3 тактик схемада ўйинни бошлади. Марказий ҳимоядаги "учлик" Насруллаев, Эшмуродов, Абдуллаев ҳимоя чизиғига жавобгар бўлишди, терма жамоамиз ҳужумга ўтаётган пайтларда Насруллаев олдинга чиқиб ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланди. Қанот ҳимоячиларимиз Фаррух Сайфиев ва Ҳожиакбар Алижоновлар ўз қанотларидан ҳужумга ёрдам беришди. Майдон марказида Шукуров ва Хамробеков кеча анча тер тўкишди. Шукуров кўпроқ ҳужумчиларга вазият яратиш билан банд бўлган бўлса, Одил Хамробеков рақибдан тўпни олиб қўйиш билан банд бўлди. Вингерларимиз Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов ўз қанотларида бош-қош бўлишди. Ҳужумчимиз Элдор Шомуродов учрашув давомида ўз позициясидан бир ортга қайтиб "ложная девятка" ролида ҳам ўйнади, у ушбу ҳаракатлари билан қанотдаги Машарипов ва Ўруновларга тўп етказиб берди. Терма жамоамиз ҳужум уюштираётган чоғида "креативлик" етишмаётгандек гўё ва кечаги учрашувда Искандеровнинг майдонга тушмагани яққол сезилди. Шунга қарамай, футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир нечта яққол голли вазиятлар яратишди. Остон Ўрунов дарвозабон билан бирга-бир чиққан вазиятда, эронлик голкипер ҳамюртимизнинг зарбасини қайтарган бўлса, биринчи бўлимдаги Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди ва қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади, холос. Умумий қилиб айтганда, кеча терма жамоамиз "адаптив" яъни рақибга мослашган ҳолда ҳаракатланди.


Статистика

Ўзбекистон терма жамоаси кеча 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига 9 та зарба йўллади. Уларнинг бор йўғи 4 таси аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши кечган сўнгги расмий учрашуви 2017 йилга тўғри келади. ЖЧ-2018 саралиш босқичи доирасида бўлиб ўтган ўша беллашувда, Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозасига бита ҳам аниқ зарба бера олмаган эди. Эрон ҳам бизнинг дарвозамиз томон 9 та зарба берди, уларда ҳам уринишларинг 4 таси аниқ чиқди. Тўп назорати эса деярли бир хил 53% вақт мобайнида Ўзбекистон терма жамоаси, 47% фоиз меҳмонлар тўпга эгалик қилди. Статистикага назар солсак, устунлик терма жамоамиз томонида, лекин статистика натижа қилиб бермайди. Эрон бизни ҳар доим ютиб келган, бу янгилик эмас. Эрон биздан ҳар доим жисмоний томонлама кучли бўлган ва ушбу жиҳат, ҳар доим бизга панд бериб келади. Эрон миллий чемпионати жисмоний томонлама жуда кучли ва шу сабаб миллий терма ҳам жисмоний ҳолат бўйича Осиёда энг кучлилардан. Бизнинг терма жамоамизда эса ҳар доим жисмоний ҳолат заиф нуқта бўлган. Жисмоний ҳолатимизни яхшиламас эканмиз, Эронга ютқазаверамиз.


Камчиликлар

Кечаги учрашувда, мураббийлар штаби ўзгаришларни кеч амалга оширди ва улардан самарасиз фойдаланди. Тажриба етишмаётгани ва футболчиларнинг даражасидаги фарқ ҳам сезилиб қолди. Учрашувдаги асосий муаммомиз ҳужум чизиғидаги етишмаган "креативлик" бўлди, менимча.


Хулоса

Терма жамоамиз финал баҳсида ёмон ўйнамади. Рақиб таркиби кучли, бизда эса бундай кучли терма жамоаларга қарши ўйинларда тажрибаси камроқ футболчилар ҳам бор эди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, футболчиларимиз бир оз саросимага тушиб қолишди. Бош мураббий йўқлиги ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказгани шубҳасиз. Умумий қилиб айтганда, терма жамоамизга кечаги учрашувда тажриба етишмади. Миллий терма жамоамиз ушбу мусобақада ёмон иштирок этмади ва унинг ўйинига баҳо беришимизга ҳали бор, асосий имтиҳон - Осиё Кубоги.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика