Филип Райевац "Қўқон-1912" таркибига қўшилади
01 мар 2020 17:38
Янгиликлар
Филип Райевац "Қўқон-1912" таркибига қўшилади
Coca Cola Суперлигасининг 1-турини ўз майдонида "Бухоро" жамоасига қарши ўтказиб, йирик ғалабани қўлга киритган "шунқорлар", таркибни яна бир тажрибали ҳужумчи билан тўлдиришга яқин.
Бир пайтлар ўзининг чиройли ўйинлари ва голлари билан мухлисларни хурсанд қилган сербиялик ҳужумчи Филип Райевац яна Қўқонга қайтадиган бўлди. Райевац 4 март куни жамоа таркибига етиб келиши ва шартнома имзолаши кутилмоқда. Райевац 2017 йилги футбол мавсумини ҳам "Қўқон-1912" жамоасида ўтказган эди. Суперлигада трансфер ойнаси 7 мартга қадар давом этади.
Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, Филипп ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Локомотив"да ўтказган ва Суперлигада 9 ўйинда битта ҳам гол ура олмаганди. Кейинчалик у Сербиянинг "Инджия" клубида фаолиятини давом эттирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар