

“Криштиану Роналдуни захира ўриндиғида қолдириб, жаҳон чемпионалигини қўлга кирита олмайсиз. Роналдуни захирага ўтказиш хато эди. Бу мағлубият (Марокаш 0:1)да Фернанду Сантуш (бош мураббий) айбдор”, деган Фигу.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Роналду гуруҳ босқич ўйинларининг барчасини илк дақиқалардан бошлади. Аммо 1/8 финал доирасида Швейцария (6:1) ва 1/4 финал доирасида Марокаш (0:1) билан баҳсларни захирадан бошлашига тўғри келди.



