ФИФАнинг интизом қўмитаси Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади

Aslanov Jasurbek
29 апр 2017, 11:32
ФИФАнинг интизом қўмитаси ташкилот раҳбари Жанни Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади.

Текширувлар Инфантинонинг Африка футбол конфедерацияси президенти сайловига бўлган таъсирига боғлиқ. Март ойида конфедерациянинг янги раҳбари этиб мадагаскарлик Аҳмад Аҳмад тайинланди.

2016 йилнинг августида интизом қўмитаси Инфантинонинг ФИФА пулларидан шахсий мақсадларида фойдалангани борасида текширув ўтказган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Der Spiegel