ФИФА The Best совринига номзод дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди
22 дек 2022 20:10
Янгиликлар
ФИФА The Best совринига номзод дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) расмий сайтида The Best-2022 совринига номзод бўлган дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди.
Соврин учун даъвогарлар орасида Алиссон (“Ливерпуль”, Бразилия), Яссин Буну (“Севилья”, Марокаш), Тибо Куртуа (“Реал”, Бельгия), Доминик Ливакович (“Динамо Загреб”, Хорватия), Майк Меньян (“Милан”, Франция), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла", Аргентина) ва Мануэль Нойер ("Бавария", Германия) жой олган.
Ғолибни аниқлашда футболчиларнинг 2021 йил 8 августдан 2022 йил 18 декабргача бўлган даврдаги натижалари кўриб чиқилади.
Тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 27 февралида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуард Менди ўтган мавсум “Йилнинг энг яхши дарвозабони” деб топилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар