ФИФА рейтингида етакчилик қилаётган Бразилия футзал терма жамоаси ҳақида нималар маълум?

Sherzod Nurmatov
6 сен 2024
Ўзбекистон футзал термаси бугун Бразилия билан ўртоқлик баҳсида паркетга чиқади.

ЎФА матбуот хизмати учрашув олдидан қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

Бош мураббий: Хавьер Маркиньос

Етакчи футзалчилар: Дего Зуффо, Леандро Лино, Пито

Жамоа лақаби: Селесао (Сараланганлар), Пентакампеонлар

Жаҳон чемпионатлари тарихи

Иштирок: 9 марта

Ғалаба – 57

Дуранг – 6

Мағлубият – 4

Энг йирик ғалаба: Гватемала 2:29 Бразилия (2000)

Энг йирик мағлубият: Бразилия 3:5 АҚШ (1989)

Энг яхши тўпурар: Фалькао (44 гол)

Энг яхши натижа: Чемпион (1989, 1992, 1996, 2008, 2012)

ЖЧ йўлланмасини қандай қўлга киритган: Футзал бўйича Копа Америка-2024 чемпиони



Гуруҳ босқичи

Боливия 1:7 Бразилия 

Бразилия 4:1 Уругвай

Бразилия 6:0 Перу

Аргентина 1:4 Бразилия

Ярим финал

Бразилия 3:0 Венесуэла

Финал

Аргентина 0:2 Бразилия


Бразилияга қарши ўртоқлик беллашуви бугун 20:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида старт олади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати