ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон 2024 йилни нечанчи ўринда якунлади?
19 дек 2024 17:06
Янгиликлар
ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон 2024 йилни нечанчи ўринда якунлади?
ФИФА терма жамоаларнинг 2024 йил ҳисобидан сўнгги рейтингини эълон қилди.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдаги ўз ўрнини сақлаб қолди - 58-поғона! ОФК минтақасида ҳамон еттинчимиз. Биздан аввалги поғоналарни Япония (15), Эрон (18), Корея Республикаси (23), Австралия (26), Қатар (48) ва Ироқ (56) терма жамоалари банд этган.
Топ-10 рейтингда ўзгариш кузатилмади. Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳамон пешқадам. ТОП-3дан шунингдек, Франция ва Испания терма жамоалари ўрин олишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар