ФИФА келишилган ўйинлар сабабли амалдорларини футболдан четлатди

Aziz Tukhtamuradov
14 мар 2016
ФИФА Жанубий Африкалик футбол амалдорлари Лесли Седибе, Стив Годдард ва Адил Карлселарни футболдан четлатиш ҳақидқа қарор чиқарди.

Уларнинг дисквалификацияси ЖАР терма жамоасининг 2010 йилдаги келишилган ўйинларига боғлиқ.

ФИФАнинг маълум қилишича, терма жамоанинг Таиланд, Болгария, Колумбия ва Дания терма жамоаларига қарши ўтказган ўртоқлик ўйинлари келишилган бўлган.

Седибе 5 йилга четлатилди ва 20 минг швейцария франки миқдордаги жаримани тўлайди. Годдард ва Карлселар икки йил футбол соҳасида ишлай олмайдилар. Қарорлар яқин орада кучга киради.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fifa.com