

2023 йилнинг октябрида Саудия Арабистони турнирга мезбонлик қилиш учун ариза юборган эди. ФИФА мамлакат ЖЧ-2034 учун ягона даъвогар эканлигини тасдиқлади.
ФИФА турнир ўтказишни истаётган мамлакатнинг аризасига баҳо берган ҳисоботни эълон қилди.
Саудия Арабистони максимал олиш мумкин бўлган 500дан 419,8 балл тўплади - бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори натижа.
ФИФА ҳисоботида, шунингдек, "инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ потенциал хавфларга" тегишли эътибор қаратиш зарурлиги айтилган.



