ФИФА "Ференц Пушкаш" мукофотини ютиши мумкин бўлган якуний 3 та даъвогарни маълум қилди

Sherzod Nurmatov
4 янв 2022
Йилнинг энг чиройли голини урган футболчига топшириладиган соврин учун даъвогарлик қилаётган 3 футболчи номи эълон қилинди.

Кенгайтирилган рўйхатда 11 нафар номзод бор эди. Улардан 3 таси ажратиб олинди.

Демак, 2021 йилнинг энг чиройли голи соврини учун даъвогарлар учлиги:

Эрик Ламела, "Арсенал" - "Тоттенхем" (АПЛ, 14 март);

Патрик Шик, Чехия – Шотландия (Евро-2020, 14 июнь);

Меҳди Тареми, "Челси" - "Порту" (Чемпионлар лигаси, 13 апрель).

Ференц Пушкаш номидаги мукофот ғолиби номи 17 январь куни ФИФАнинг анъанавий тақдирлаш маросими вақтида эълон қилинади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com