UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади Янгиликлар

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади

Теглар :  ЭронҚатарФИФА
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон ҳамда Қатар терма жамоалари аъзолари ФИФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазоланди.

Саралашнинг учинчи босқичи, биринчи тури доирасида Теҳронда бўлиб ўтган Эрон – Қатар ўйини давомида юзага келган жанжал сабаб Қатар терма жамоаси аъзолари - Машъал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир, Холид Муфтанининг ҳар бирини икки ўйинга, Абдулкарим Ҳассанни эса уч ўйинга четлатди.

Эронликлардан эса Сардор Азмун ва Эҳсон Ҳожисафий биттадан ўйинга четлатиш олди. Шунингдек, футболчиларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солинган.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, саралашнинг учинчи босқич, тўртинчи тури доирасида, 11 октябрь куни бўлиб ўтган Эрон – Корея учрашуви олдидан стадионда ҳамда танаффус вақтида диний маросим ўтказилганлиги ҳамда мухлислар томонидан диний баннерлар кўтарилгани сабаб Эрон Футбол Федерацияси 45 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика