ФФФ президенти Зидандан сўнг, Бенземага “тош отди”
09 янв 2023 10:00
Янгиликлар
ФФФ президенти Зидандан сўнг, Бенземага “тош отди”
Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль ле Грэ “Реал” форварди Карим Бенземанинг Қатардаги мундиалда иштирок этмаганига муносабат билдирди.
“ЖЧ-2022'да Бенземанинг бўлмаганига келсак, эҳтимол, агар Карим таркибда бўлганда, Оливье Жиру майдонга камроқ тушган бўларди, Франция ТЖ эса бунчалик кўп уролмасди”, дея фикр билдирган ле Грэ.
Аввалроқ, ташкилот раҳбари Зинедин Зиданнинг терма жамоага келиш эҳтимоли ҳақидаги миш-мишлар уни қизиқтирмаслиги, қолаверса, улар ўртасида телефон орқали суҳбат бўлганми, дея берилган саволга Ле Грэ француз футболи афсонаси унга қўнғироқ қилса, гўшакни кўтармаслигини айтган ва бунга Килиан Мбаппе танқидий муносабат билдирганди.
Ўхшаш янгиликлар
13:02
Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди" 70
Фикрлар