UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  1 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  21 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг "тулпорлар" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ташкил қилган ҳужумларимизга тезлик етишмади. Биз жуда секин ҳаракатландик. Рақиб барча зоналарни ёпишга улгурди. Реализация яхши эмас эди. Зарба берадиган вазиятда пас беряпмиз ва тескариси. Ҳужумда бироз муаммоларга дуч келдик. Ҳайдаров ҳам терма жамоага жўнаб кетган. Муҳаммадали ҳам қизил карточка олди. Буларнинг барчаси бизга панд берди" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги учрашув ҳақида.

- Ҳужумчилар ҳақида гапириб ўтсангиз? Ҳайдаров жамоага қайтиши ёки қишда жамоа янги ҳужумчини сотиб олиши мумкинми?

- Албатта, бу масала бўйича иш олиб борамиз. Қишда кимдирни сотиб оламиз. Учта ҳужумчимиз бўлса яхши бўларди. Иккинчи бўлимда ҳужумчиларга тезлик қўшдик, футболчиларга ҳам қўшимча кўрсатма бердим. Тўп рақиб жарима майдончасига ҳам кўп маротаба етиб борди, аммо реализация яхши даражада эмас эди.

- 2010 йилги ЕЧЛ мавсумида "Барселона" бош мураббийи "Интер"га қарши учрашувда қизиқ бир тактик юриш қилганди, аниқроғи марказий ҳимоячи Жерар Пикени ҳужумчи сифатида ўйнатганди. Бугун сиз ҳам шундай юриш қилдингиз...

- Ҳа, шундай ўйнаб кўриш режамиз бор эди. Бир ҳафта давомида уни ҳужумчи сифатида ўйнатиб келдик. Унинг бўйи баланд ва ҳаводаги тўпларга курашишда устунликка эга, аммо бугун режамиз иш бермади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика