UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  6 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  4 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3

Феруза Турдибоева: "Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади" Янгиликлар

Феруза Турдибоева: "Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади"

7 карра Ўзбекистон чемпиони, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Феруза Турдибоева "Championat.asia" меҳмони бўлди.

Қуйида ушбу интервьюнинг бир қисмини тақдим этамиз.

- Аёллар футболи энди-энди ривожланяпти, деб айтяпмиз. Шу вақтгача ривожланмаганининг 3 та асосий сабабини айтиб бера оласизми?
- Тўғри, масалан, 10 йиллар олдин молиявий ва эътибор қаратиш тарафлама ривожланмаганди. Чемпионат 1 ойда бир марта битта стадионда ўтган. Ҳозирги пайтда болалар футболи каби эътибор кучайган. Бу учун раҳмат. Бизга шунчалик эътибор қаратишаётгани учун миннатдорлик билдираман. Ривожланмаганига асосий сабаб сифатида ҳамма клубларда ҳам аёллар жамоаси бўлмаганини айта оламан. Ҳозирги кунда бу мажбурий қилиб қўйилди.

- АҚШга қарши ўйинлар терма жамоа учун қанчалик фойдали бўлди?
- АҚШ билан учрашувлар ҳар тарафлама фойдали бўлди. Бундай рақиблар билан кўпроқ ўйнаб туриш керак. Тезроқ ривожланишимиз учун кучлироқ жамоаларга қарши ўйнашимиз, турли мусобақаларда иштирок этишимиз керак.

- Менталитет масаласини айтиб ўтдингиз. "Аёллар футбол ўйнаб нима қилади?", дейишади. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Тўғриси, мен бунга эътибор қаратмайман. Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади. Вақти келганда ҳамма гапиради. Бу нарсаларга нормал қараш керак.

- Аёллар футболида эркак мураббийлар ишлашига муносабатингиз қанақа? Эркакларнинг тегажоғлик қилгани ҳақида турли миш-мишлар бор...
- Тўғрисини айтаман...

Интервьюни тўлиқ ҳолда эртага томоша қилишингиз ва ўқишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика