Ферран Торрес сотиб юборилади, ўрнига икки ҳужумчи келади

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасида таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

ESPN нашрининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" Ферран Торрес бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Клуб раҳбарияти 37 ёшли Роберт Левандовскини олиб қолишни, 26 ёшли Торресни эса сотиб, ундан келган маблағ эвазига иккита янги ҳужумчи сотиб олишни афзал кўрмоқда. Испания терма жамоаси аъзосининг сотувидан яхшигина фойда кўриш кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ферран Торрес жорий мавсумда "Барселона" либосида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, "Transfermarkt" портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN