

"Мавсум – бу марафон, барчасини узоқ масофа кўрсатади. Унда омадли ва омадсиз вақтлар бўлади, муҳими тушкунликка тушмай, ўз ўйинимизни топиш. Биз оптимал спорт формасида бўлсак, ҳеч бир рақиб бизни тўхтата олмайди", – дея Торрес сўзларидан иқтибос келтиради "Esport3".
"Барселона" Ла Лигада "Атлетико Мадрид" ва "Реал Мадрид"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда Ханси Флик шогирдлари айнан "матрасчилар"га имкониятни бой бериб қўйишди.



