Фергюсон: "Роналду - фақат ғалаба ҳақида ўйлайдиган ўзгача футболчи"

Aslanov Jasurbek
14 июл 2016
Афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон "Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Роналдуда футболга бўлган меҳр ҳайратланарли ва у ҳар бир машғулотни сабрсизлик билан кутяпти. Криштиану бирор нарсада ўсишни истайди ва фақат ғалабалар ҳақида ўйлайди. Унга кўпроқ муҳим ўйинлар ёқади. "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган пайтларимизда, Криштиану ҳаммадан тезроқ ўсган. У доимо иккала оёқда, бошда зарба бериш ва сакраш техникаси устида ишлаган. Одатда юқори даражали футболчилар 5-6 мавсум яхши ўйнашади. Криштиану Роналдунинг даражаси 10 йилдан бери бир даражада. Ҳар бир авлоднинг ўзгача футболчиси бўлади, ҳозирги дарвда бу - Роналду" - дейди Фергюсон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild