Фергюсон: "1999 йилдаги "Бавария" устидан қозонилган ғалаба тасодиф эмас эди"

Tolibjon Qosimov
31 мар 2014, 19:41
"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ўртасидаги баҳсдан олдин сэр Алекс Фергюсон 1998/99 йилги мавсумдаги финални ёдга олди.
"Бундан яхшисини ўйлаб топиш мумкин эмас! Ўша вазиятда рақиб жавоб бера олмасди. Жамоа сўнгги сонияларда иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олиши - фантастика! Бу тасодиф эмасди, сабаби ўша мавсумда жамоам кўп бор сўнгги дақиқаларда ғалабага эришганди. Улар сўнгги сонияга қадар курашишган ва ғалабага лойиқ эдилар".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru