

"Стоунсдан тўп билан кўпроқ ҳаракатланиш ва узатмаларнинг қизиқ вариантини топиш учун таваккал қилишини сўрашяпти. Мен Гвардиола қўл остида ўйнаб кўрмоқчиман, чунки доимо тўп билан муомала қилишда роҳатланганман. Аммо марказий ҳимоячи бу вазифаларни бажариши учун баланс керак. Стоунсга тажрибаси кам Коларов эмас, ҳақиқий марказий ҳимоячи Венсан Компани бўлиши лозим.
Стоунсга унинг хатоларини ёпа оладиган соғлом Компани етишмаяпти" - дейди Фердинанд.



