Фердинанд: "Роналду - футболнинг тирик ҳудоси"

Mirjalol Normatov
13 мар 2019
Англия термасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Криштиану - футболнинг тирик ҳудоси. ЕЧЛда у барча рекордлардан ўзиб кетди. Бундай инсонларни олдинлари фақатгина тасаввур қилишарди. У хет-триклар бўйича Месси билан тенглашиб олди.

Айтганча, "Атлетико" - ажойиб ҳимоячилари бор жамоа. Криштиану ушбу жамоа дарвозасига учта гол урди!

Пенальти арафасида у асабийлашмади. Ақлбовар қилмас ҳолат. Ҳудди у: "Бу ер менинг уйим, йўқолинглар!", дегандек бўлди", - деди Фердинанд.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com