

Аввалроқ, Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинлангани хабар қилинганди.
"Менима, футболчилар бахтиёр бўлишади. Ишончим комил, улар Томас аввал бирга ишлаган футболчиларга қўнғироқ қилиб, Тухель ҳақида сўрашади. Балки кимлардир аввалига ўзига унчалик ишонмас, аммо вақт ўтиб Тухель уларга руҳан ижобий таъсир ўтказа олади. Тахминимча, Томас биринчи машғулотдаёқ футболчиларга қандай қилиб соврин ютмоқчилигини айтиб беради".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглизлар сардори Ҳарри Кейн янги мураббий ҳақида фикр билдирганди.



