Фердинанд: "36-37 ёшимда ҳар бир ўйиндан кейин оғриқ ҳис қилардим. Тиаго Силва буни қандай қилиб амалга ошираётганини тушунмаяпман"
30 ноя 2023 12:49
Янгиликлар
Фердинанд: "36-37 ёшимда ҳар бир ўйиндан кейин оғриқ ҳис қилардим. Тиаго Силва буни қандай қилиб амалга ошираётганини тушунмаяпман"
МЮ собиқ футболчиси "Челси" ҳимоячисининг профессионаллигига қойил қолди.
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд "Челси" ҳимоячиси Тиаго Силвага тан берди.
"36-37 ёшимда ҳар бир ўйиндан кейин оғриқ ҳис қилардим. Тиаго Силва буни қандай қилиб амалга ошираётганини тушунмаяпман. Бу иложсиз. Сиз унинг профессионаллигини ҳурмат қилишингиз керак. У "Ньюкасл"га қарши ўйинда ёмон ўйнади, аммо бу билан кимнинг иши бор?", – деди собиқ футболчи.
Силва "Челси"да 2020 йилдан буён тўп тепиб келяпти. 39 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум АПЛда барча 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар