"Фенербахче" раҳбарияти бош мураббийга қўнғироқ қилиб, уни истеъфога чиқаришди

Aslanov Jasurbek
15 дек 2018
"Фенербахче" бош мураббийи Эрвин Куман ўзининг истеъфоси ҳақида телефон қўнғироғи орқали билди.

Жамоа Европа лигасининг 6-турида Трнаванинг "Спартак" клубига мағлуб бўлганидан сўнг, турк клуби раҳбарияти йиғилиш ўтказди ва Куманни ишдан олишга қарор қилишди. Мағлубиятга қарамасдан "Фенербахче" турнирнинг 1/16 финалига йўлланма олди, бироқ Словакиядан Туркияга қайтаётган мураббий телефон қўнғироғи орқали ишсиз қолганини билиб олди.

2013/14 мавсумда "Фенербахче"ни бошқарган Эрсун Янал Куман ўрнини эгаллайдиган бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal