"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди
31 июл 2025 13:52
Янгиликлар
"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди
Айни дамда эркин агент сифатида жамоасиз юрган португалиялик ҳимоячи Нелсон Семеду тез орада Туркиянинг “Фенербахче” клуби футболчисига айланади.
Хабарларга кўра, 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Семеду "Фенербахче" футболчиси бўлишга яқин.

Алоҳида айтиш жоиз, бунгача ҳимоячи "Марсел"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Семедунинг сўнгги жамоаси Англиянинг "Вулверхэмптон"и бўлганди. Нелсон илгари "Барселона" ва "Бенфика" жамоаларида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Нелсон ўтган мавсум "Вулверхэмптон" таркибида Англия чемпионатида 34 ўйин ўтказиб, 4 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар