"Фенербаҳче" футболчиси коронавирус билан зарарланди

25 мар 2020, 23:17
Бу ҳақида клуб расмий сайтида шундай дейилади:

"Клубимизнинг барча футболчилари, мураббийлар ва маъмурий ходимлар COVID-19 инфециясини аниқловчи махсус тестдан ўтди.

Оқибатда бир нафар футболчи ва клубнинг тиббий хизматчиларидан бирида коронавирус аниқланди. Улар зудлик билан шифохонага ётқизилди".

Маълумот учун, Туркияда COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони 1872 кишини ташкил қилмоқда. Вирус 44 кишининг умрига зомин бўлган.


Манба: fenerbahce.org